ДАВЛАТОБОД ТУМАНИДА ҲАМ САЙЛОВГА ТАЙЁРГАРЛИК ҚИЗҒИН

27.09.2024

302

msk_yangiliklari_in

Мамлакатимизда шу йил 27 октябрь куни бўлиб ўтадиган Парламент ва маҳаллий Кенгаш депутатлари сайловининг халқаро стандартлар ва сайлов тўғрисидаги миллий қонунчилик талаблари асосида очиқ-ошкора ўтиши ҳамда сайловчиларнинг фаол иштирокини таъминлаш борасида Наманган вилояти Давлатобод туманида ҳам муайян ишлар амалга оширилмоқда.

 

Мазкур туманда 40 та сайлов участкалари тузилган бўлиб, уларда 432 нафар участка сайлов комиссиялари аъзолари фаолият юритяпти. Комиссия аъзолари аввалги сайловларда тажриба тўплаган, обрўли вакиллардан иборат таркибда шакллантирилган. Тумандаги жами сайловчилар сони 93403 нафарни ташкил этмоқда, овоз бериш ҳуқуқига эга хотин-қизлар сони 46872 нафар. 

 

 

Тумандаги 139-сайлов участкаси Наманган муҳандислик-технология институти биносида жойлашган. Сайлов участкасида 9 нафар комиссия аъзоларининг самарали фаолият кўрсатиши учун ажратилган хоналар замонавий ахборот-коммуникация воситалари, мебеллар, зарур адабиётлар билан таъминланган. Мавжуд компьютерларнинг интернет тармоғига улангани тезкор ахборот алмашиш имконини бермоқда.

Сайлов участкасида сайлов жараёнига тайёргарлик ишлари талаб даражасида амалга ошириляпти. Ҳозиргача 1792 нафар сайловчининг электрон рўйхати шакллантирилган. Овоз бериш хоналари тайёр ҳолатга келтирилган. Сайлов комиссияси жойлашган бино фоесида ташкил этилган кўргазмали воситалар орқали эса сайловчилар, айниқса, биринчи марта овоз бериш ҳуқуқидан фойдаланадиган ёшларнинг сайловга доир ҳуқуқий асослар, тартиб-қоидалар, сайлов комиссияси фаолиятига оид тегишли маълумотлардан хабардор бўлишига хизмат қиляпти.

 

 

 

Наманган вилоят ҳудудий сайлов комиссияси матбуот маркази

 

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур