Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти кузатувчиси  Кати Хётгер Наманган вилояти ҳудудий сайлов комиссияси раиси билан учрашди

07.10.2024

163

msk_yangiliklari_in

Бугун  Наманган вилояти ҳудудий сайлов комиссиясига Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ДИИҲБ) кузатувчиси Кати Хётгер ташриф буюрди ва ҳудудий сайлов комиссияси раиси Собитхон Турғунов билан учрашди.

 

Вилоятда сайлов жараёнларининг бориши билан боғлиқ жараёнларга қизиққан халқаро кузатувчи билан мулоқотда бўлган ҲСК раиси бу ҳақда батафсил маълумот берди.

 

 

Жумладан, чегара ҳудудларда ташкил этилган сайлов участкалари, улардаги сайловга тайёргарлик, шунингдек, вилоятдаги барча сайлов участкаларида ногиронлиги бўлган шахсларга яратилаётган қулайликлар, кекса ва бемор сайловчиларнинг овоз бериш ҳуқуқидан тўлиқ фойдаланишлари учун кўчма овоз беришни ташкиллаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўзлаб берди.

 

Халқаро кузатувчи Кати Хётгер ўзини қизиқтирган барча саволларга жавоб олди.

 

Учрашув сўнггида ҳудудий сайлов комиссияси раиси барча кузатувчилар учун сайлов жараёнига доир маълумотлар очиқлик ва шаффофлик тамойили асосида тақдим этилишини таъкидлаб ўтди.

 

 

Наманган вилоят ҳудудий сайлов комиссияси

 

Матбуот маркази

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур