Наманган вилояти
ҳудудий сайлов комиссияси

Кўриниш:

Шрифт ҳажми:

Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низамходжаев Наманган вилоятига ташриф буюрди

17.09.2024

4328

msk_yangiliklari_in

Бугун – 17 сентябрь куни Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низамходжаев Наманган вилоятига ташриф буюрди ва сайловга тайёргарлик ишлари билан танишишни бошлади.

 

 

Дастлаб МСК раиси Наманган шаҳридаги “TURAN” халқаро университетида участка сайлов комиссиялари раиси, ўринбосари ва котиблари малакасини ошириш учун ташкил этилган ўқув семинарлари ва уларда сайловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш бўйича ўқитишга доир жараёнларнинг бориши билан танишди.

 

 

Ҳудудий тренерлар ва тингловчилар билан бўлиб ўтган мулоқотлар давомида Зайниддин Низамходжаев мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим сиёсий жараён - сайловларга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишни юқори савияда ташкил этиш, шу билан бир қаторда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунчилигимизга киритилган сайловларга доир ўзгаришлар моҳиятини кенг тарғиб қилиш лозимлигини алоҳида таъкидлади.

 

Таъкидлаш ўринли, юқоридаги ўқув семинарлар амалий жараёнларни ҳам ўзида қамраб олади. МСК раиси амалий машғулотлар хонасини ҳам кўздан кечириб, ўз таклиф ва тавсияларини берди.

 

 

 

 

 

 

Наманган вилоят ҳудудий сайлов комиссияси

матбуот маркази

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур