“НАМАНГАН ҲАҚИҚАТИ” ГАЗЕТАСИДА ХАЛҚАРО КУЗАТУВЧИЛАРНИНГ ВИЛОЯТГА ТАШРИФИ ҲАҚИДАГИ МАҚОЛА ЧОП ЭТИЛДИ

07.10.2024

98

msk_yangiliklari_in

Ўтган ҳафта сўнггида Наманган вилояти ҳудудий сайлов комиссиясига халқаро кузатувчилар ташриф буюрди. ЕХҲТ миссиясининг кузатувчилари - Германия давлатидан Кати Хётгер ҳамда Буюк Британиядан Мартин Брукс вилоят ҳудудий сайлов комиссияси фаолияти билан яқиндан танишдилар ва ҳудудий сайлов комиссияси раиси Собитхон Турғунов билан мулоқот олиб бордилар.

 

“Наманган ҳақиқати” газетасининг бугун – 5 октябрь кунги сонида халқаро кузатувчиларнинг ташрифига доир “Халқаро кузатувчилар – Наманганда!” сарлавҳали мақола чоп этилди.

 

Мақола вилоят ҳудудий сайлов комиссияси матбуот маркази томонидан тайёрланган.

 

Наманган вилоят ҳудудий сайлов комиссияси матбуот маркази

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур