Наманган вилояти ҳудудий сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилишида халқ депутатлари вилоят кенгашига сайлов ўтказиш бўйича округ сайлов комиссия ва уларнинг таркиби тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.

17.08.2024

248

msk_yangiliklari_in

Йиғилишни ҳудудий сайлов комиссияси раиси Собитхон Турғунов олиб борди.

 

Унда вилоят ҳудудий сайлов комиссияси аъзолари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

 

Кун тартибидаги масалага кўра, Ўзбекистон Республикаси Сайлов Кодексининг 20-моддасига асосан ҳудудий сайлов комиссиясига халқ депутатлари вилоят кенгашига сайлов ўтказиш бўйича округ сайлов комиссияларини тузиш ҳамда уларнинг таркиби ва жойлашган ери тўғрисидаги маълумотларни эълон қилиш ваколати берилган.

 

 

 

Аҳамиятлиси шундаки, бу йил халқ депутатлари вилоят  кенгашига сайлов ўтказиш бўйича округ сайлов комиссиялари аъзолигига номзодларни тасдиқлаш учун ҳудудий сайлов комиссиясига тавсия этиш ҳамда ҳудудий сайлов комиссияси томонидан тасдиқлаш жараёнлари “E-saylov” ахборот тизими орқали амалга оширилиши йўлга қўйилди.

 

Округ сайлов комиссияси аъзолигига йигирма бир ёшга тўлган, ўрта ёки олий маълумотга, қоида тариқасида, сайловга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш борасида иш тажрибасига эга бўлган, аҳоли ўртасида обрў-эътибор қозонган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари номзод этиб кўрсатилди.

 

 

Сайлов Кодекси ва тасдиқланган Календар режага асосан, халқ депутатлари вилоят  кенгашига сайлов ўтказиш бўйича округ сайлов комиссиялари аъзолигига номзодларни халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашлари томонидан  муҳокама қилиниб, сайловга камида 75 кун қолгунга қадар  Наманган вилояти ҳудудий сайлов комиссиясига белгиланган тартибда тасдиқлаш учун тавсия этиш  лозим.

 

Ҳудудий сайлов комиссиясида мурожаатлар рўйхатга олинди ва халқ депутатлари вилоят  кенгашига сайлов ўтказиш бўйича округ сайлов комиссиялари аъзолигига номзодларга  оид ҳужжатлар ўрганиб чиқилди. 

 

Тақдим этилган ҳужжатларга кўра, халқ депутатлари вилоят  кенгашига сайлов ўтказиш бўйича округ сайлов комиссиялари аъзоларини тасдиқлаш тўғрисидаги  қарор қабул қилинди.

 

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур