Наманган вилоятида участка сайлов комиссиялари раислари, уларнинг ўринбосарлари ва котибларининг ўқуви бошланди

06.09.2024

194

msk_yangiliklari_in

Айни пайтда мамлакатимиз муҳим сиёсий жараён - сайловлар олдида турибди. Сайловга тайёргарлик кўриш ва уни қонуний асосларда ўтказишда участка сайлов комиссиялари ва уларнинг раис, ўринбосар ва котибларининг билим, малака ва тажрибаси муҳим аҳамиятга эга.

 

Шунинг учун Наманган вилоятида ҳам участка сайлов комиссиялари раислари, ўринбосарлари ва котиблари учун тренинг машғулотлари бошланди.

 

 

Ўқув машғулотларида участка сайлов комиссиясининг вазифалари, участка бўйича сайловчилар рўйхатини тузиш, сайлов ўтказиладиган кун ва овоз бериш тартиби ҳақида аҳолини хабардор қилиш, сайлов участкаларини овоз бериш учун тайёрлаш каби мавзуларда маърузалар тингланмоқда.

 

Семинарларда тренинглар, шунингдек, сайлов участкаларини жиҳозлаш, “Она ва бола” ҳамда тиббиёт хоналарини ташкил этиш, комиссиянинг самарали иш фаолияти учун зарур шарт-шароит яратиш, муддатидан олдин овоз беришни ташкил қилиш каби масалалар ҳақида ҳам тингловчиларга кенг тушунча берилмоқда.

 

Машғулотларда халқаро ва маҳаллий кузатувчилар, оммавий ахборот воситалари вакиллари билан ишлаш, сайловнинг очиқлиги ва ошкоралигини таъминлаш хусусида ҳам фикр юритилмоқда.

 

 

 

 

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур