Округ сайлов комиссиялари раиси, ўринбосар ва котиблари учун ўқув машғулотлари давом этмоқда 

27.08.2024

216

msk_yangiliklari_in

Аввал хабар берганимиздек, Наманган давлат университетида Халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайлов ўтказувчи 55 та округ сайлов комиссияларининг раис, раис ўринбосарлари ва котиблари иштирокида ўқув машғулотлари бўлиб ўтмоқда.

 

Ўқув машғулотлари дастуридан янги сайлов тизими, сайлов комиссиялари фаолиятининг асосий жиҳатлари, сайловчилар рўйхати билан ишлаш, биноларни жиҳозлаш, муддатидан олдин овоз беришни ташкил этиш, овозларни санаб чиқиш ва натижаларни белгилаш каби сайлов жараёни билан боғлиқ барча мавзулар ўрин олган.

 

 

 

 

165 нафар тингловчи иштирок этаётган ўқув машғулотларида белгиланган мавзулар доирасидаги маърузалардан ташқари амалий машғулотлар ҳам ташкилланяпти. 

 

Ўқув курсларини юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш мақсадида юқори малакали экспертлар томонидан ўқув режаларига мувофиқ маъруза матни, топшириқ саволлари, тест, тақдимот, инфографика, видео-дарслар кўринишидаги ўқув-услубий материаллар тайёрланган. Ўқув-амалий машғулотларнинг барча босқичлари ушбу ўқув-услубий материаллардан фойдаланган ҳолда интерактив усулларда олиб борилмоқда. 

 

 

 

Бугун ниҳоя топадиган ўқувлар якунида тингловчилар олган билим ва кўникмалари асосида тест синовидан ўтадилар.

 

Наманган вилоят ҳудудий сайлов комиссияси матбуот маркази

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур