Наманган вилояти
ҳудудий сайлов комиссияси

Кўриниш:

Шрифт ҳажми:

Мингбулоқ мелиорация касб-ҳунар коллежида туман сайлов комиссияси ҳамда участка сайлов комиссиялари аъзолари учун ўқувлар бошланди

06.09.2024

61

msk_yangiliklari_in

Маълумки, шу йилнинг 27 октябрида мамлакатимизда муҳим сиёсий жараён - Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайлови ўтказилади

 

Унга пухта тайёргарлик кўриш учун сайлов комиссияси аъзоларининг билим ва малакалари етарли бўлиши керак. Шу мақсадда 5 сентябрдан 18 сентябргача ўқув машғулотлари ташкил этиш белгиланган.

 

Мингбулоқ мелиорация касб-ҳунар коллежида туман сайлов комиссияси ҳамда участка сайлов комиссиялари аъзолари учун ўқувлар бошланди.

 

Шу муносабат билан ташкилланган йиғилишда туман ҳокими Аҳрорбек Мансуров бу йилги сайлов тадбирлари ҳар доимгидан мукаммалроқ тарзда ўтиши белгилангани, сайловчиларнинг ҳуқуқий онгини янада ошириш учун комиссия аъзолари етарли кўникмага эга бўлишлари ҳақида тўхталди.

 

Шундан сўнг ўқув қатнашчилари белгиланган хоналарга таклиф этилдилар. Уларга малакали тренерлар керакли билимларни берадилар.

 

 

 

 

 

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур