Муҳим сиёсий тадбирга тайёргарлик доирасида

02.10.2024

220

msk_yangiliklari_in

Мамлакатимизда шу йил 27 октябрь куни бўлиб ўтадиган парламент ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловининг халқаро стандартлар ҳамда миллий қонунчилик талаблари асосида ўтишини,   сайловчиларнинг фаол иштирокини таъминлаш мақсадида Наманган вилояти Давлатобод туманида ҳам муайян ишлар амалга оширилмоқда.  

Мазкур туманда 40 та сайлов участкаси тузилган бўлиб, уларда 432 нафар участка сайлов комиссиялари аъзолари фаолият юритяпти. Комиссия аъзолари аввалги сайловларда тажриба тўплаган, обрўли вакиллардан иборат таркибда шакллантирилган. Тумандаги жами сайловчилар сони 93403 нафарни ташкил этмоқда.  

 

 

139-сайлов участкаси Наманган муҳандислик-технология институти биносида жойлашган. Бу ерда 9 нафар комиссия аъзоларининг самарали фаолият кўрсатиши учун ажратилган хоналар замонавий ахборот-коммуникация воситалари билан  жиҳозланган.  

 

Сайлов участкасида муҳим сиёсий тадбирга тайёргарлик ишлари талаб даражасида амалга ошириляпти. Ҳозиргача 1 минг 792 нафар сайловчининг электрон рўйхати тузилди. Овоз бериш хоналари тайёр ҳолга келтирилди. Сайлов комиссияси жойлашган бино фоесида ташкил этилган кўргазмали воситалар эса сайловчилар, айниқса, биринчи марта овоз бериш ҳуқуқидан фойдаланадиган ёшларнинг сайловга доир ҳуқуқий асослар, тартиб-қоидалар, сайлов комиссияси фаолиятига оид тегишли маълумотлардан хабардор бўлишига хизмат қиляпти.  

 

 

 

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур