Йиғилишда Ҳудудий сайлов комиссиясининг 21 нафар аъзолари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 19- ва 20-моддаларига асосан Наманган вилояти ҳудудий сайлов комиссияси қарорига кўра, йиғилишда шаҳар ва туман сайлов комиссияларининг шахсий таркиби тасдиқланди.
Унга кўра, Наманган вилояти бўйича 1 та шаҳар ва 13 та туман сайлов комиссиялари тузилди ва шахсий таркиби тасдиқланди.
Шунингдек, йиғилишда СЖБАТ бўйича 46 нафар вилоят ҳудудий тренерлари учун ўқув-семинарларини самарали ташкил этиш масаласи кўриб чиқилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди. Наманган вилояти ҳудудий сайлов комиссияси матбуот маркази