Наманган вилояти ҳудудий сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

02.08.2024

428

msk_yangiliklari_in

Йиғилишда Ҳудудий сайлов комиссиясининг  21 нафар аъзолари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 19- ва 20-моддаларига асосан Наманган вилояти ҳудудий сайлов комиссияси қарорига кўра, йиғилишда шаҳар ва туман сайлов комиссияларининг шахсий таркиби тасдиқланди.

 

 Унга кўра, Наманган вилояти бўйича 1 та шаҳар ва 13 та туман сайлов комиссиялари тузилди ва шахсий таркиби тасдиқланди.

 

 

Шунингдек, йиғилишда СЖБАТ бўйича 46 нафар вилоят ҳудудий тренерлари учун ўқув-семинарларини самарали ташкил этиш масаласи кўриб чиқилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди. Наманган вилояти ҳудудий сайлов комиссияси матбуот маркази

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур