Наманган вилояти
ҳудудий сайлов комиссияси

Кўриниш:

Шрифт ҳажми:

Наманган вилоятида ҳудудий тренерларни ўқитиш курслари ташкил этилди

20.08.2024

44022

msk_yangiliklari_in

Маълумки, жорий йилнинг 12-14 август кунлари Марказий сайлов комиссияси ташаббуси билан “Сайлов комиссиялари аъзоларининг малакасини оширишни ташкил этиш концепцияси” асосида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, маҳаллий Кенгаш сайловлари бўйича республика тренерлари учун сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир ўқув-услубий машғулотлар ташкил этилди.

 

 

Уч кунлик ўқув дастурига мувофиқ олиб борилган тренингларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва маҳаллий кенгашларга бўлиб ўтадиган сайловларнинг ташкилотчилари, хусусан туман, шаҳар, округ ва участка сайлов комиссиялари аъзоларининг назарий билимлари ва амалий кўникмаларини мустаҳкамлаш учун республика тренерлари тайёрланди. Улар орасида Наманган давлат университети профессор-ўқитувчиларидан 6 нафар республика тренерлари ҳам бўлиб, улар томонидан Наманган вилоятида 19 август куни 68 нафар ҳудудий тренерларни ўқитиш бошланди.

 

Белгиланган ўқув дастурига мувофиқ Наманган давлат университетида бўлиб ўтаётган ўқув курслари 21 августга қадар давом этади.

 

 

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур