Наманган шаҳрида Халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайлов ўтказувчи округ сайлов комиссияларининг раис, раис ўринбосарлари ва котиблари иштирокида ўқув машғулотлари давом этмоқда
Ўқув машғулотлари дастуридан янги сайлов тизими, сайлов комиссиялари фаолиятининг асосий жиҳатлари, сайловчилар рўйхати билан ишлаш, биноларни жиҳозлаш, муддатидан олдин овоз беришни ташкил этиш, овозларни санаб чиқиш ва натижаларни белгилаш каби сайлов жараёни билан боғлиқ барча мавзулар ўрин олган.
Мазкур ўқув машғулотларида белгиланган мавзулар доирасидаги маърузалардан ташқари амалий машғулотлар ҳам ташкилланяпти. Шунингдек, бу жараёнларни ўтказиш учун барча шарт-шароитлар яратилган.
Ўқув курсларини юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш мақсадида юқори малакали экспертлар томонидан ўқув режаларига мувофиқ маъруза матни, топшириқ саволлари, тест, тақдимот, инфографика, видео-дарслар кўринишидаги ўқув-услубий материаллар тайёрланган. Ўқув-амалий машғулотларнинг барча босқичлари ушбу ўқув-услубий материаллардан фойдаланган ҳолда интерактив усулларда олиб борилмоқда.