Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори Адҳам Бекмуродов бошчилигидаги республика ишчи гуруҳи вакиллари Наманган вилоятида ташкил этилган ўқув семинарлари билан яқиндан танишишди.
Республика ишчи гуруҳи Косонсой, Янгиқўрғон, Чортоқ туманларида олиб борилаётган ишларни кузатиб, тегишли маслаҳатлар беришди.
Танишув давомида аввалги сайловларда йўл қўйилган камчиликлар ва уларнинг олдини олиш бўйича ҳам бир қатор вазифаларни тушунтириб ўтишди.
Наманган вилоят ҳудудий сайлов комиссияси матбуот маркази