Наманган вилояти
ҳудудий сайлов комиссияси

Кўриниш:

Шрифт ҳажми:

Уйчи туманида участка сайлов комиссиялари раислари, уларнинг ўринбосарлари ва котибларининг ўқуви бошланди

12.09.2024

37

msk_yangiliklari_in

Уйчи туманидаги 1-сон касб-ҳунар мактабида  участка сайлов комиссиялари раислари, уларнинг ўринбосарлари ва котиблари учун ўқув-тренинг машғулотлари бошланди.

 

Ўқув машғулотларида участка сайлов комиссиясининг вазифалари, участка бўйича сайловчилар рўйхатини тузиш, сайлов ўтказиладиган кун ва овоз бериш тартиби ҳақида аҳолини хабардор қилиш, сайлов участкаларини овоз бериш учун тайёрлаш каби мавзуларда маърузалар тингланмоқда.

 

 

Ўз навбатида, тингловчиларнинг халқаро ва маҳаллий кузатувчилар, оммавий ахборот воситалари вакиллари билан ишлаш, сайловнинг очиқлиги ва ошкоралигини таъминлаш хусусидаги саволларига тренерлар томонидан амалдаги қонун ҳужжатлари асосида атрофлича жавоблар берилмоқда.

 

Тренинглар давомида, шунингдек, сайлов жараёнида қонунийликни таъминлаш ва фуқароларнинг сиёсий ҳуқуқлари бузилишининг олдини олиш, сайлов қонунчилигини бузганлик учун жавобгарлик тўғрисида ҳам батафсил тушунчалар берилмоқда.

 

 

 

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур