10.08.2024

698

msk_yangiliklari_in

Куни кеча Наманган вилояти ҳудудий сайлов комиссиясининг навбатдаги  йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Халқ депутатлари Наманган вилоят Кенгашига сайлов ўтказувчи сайлов округларини тузиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди. Йиғилишни Наманган вилояти ҳудудий сайлов комиссияси раиси Собитхон Турғунов олиб борди.

 

Кун тартибидаги масала юзасидан вилоят ҳокимининг «Халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайлов ўтказувчи сайлов округлари ҳақида»ги тақдимномаси маълумот учун қабул қилинди.

 

 

Бир овоздан Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси 9-, 20- ва 88-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2024-йил 5-июндаги 1338-сон қарори билан тасдиқланган «Сайлов округлари ва участкаларини тузиш тартиби тўғрисида»ги Низомга мувофиқ, вилоят ҳудудий сайлов комиссиясининг қарори қабул қилинди.

 

Унга кўра, Халқ депутатлари Наманган вилоят Кенгашига сайлов ўтказувчи 55 та сайлов округлари тузилди.

 

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур